Ширин ичимликларни истеъмол қилиш депрессия хавфини оширади
Таҳлил 37 ёшдан 73 ёшгача бўлган 188 минг кишининг маълумотларига асосланган. Улар ўртача 11 йил давомида кузатилди ва турли хил ичимликларни истеъмол қилишнинг депрессия ва хавотирнинг янги ҳолатлари билан қандай боғлиқлиги ўрганилди.
60 ёшдан кичик одамларда ширин ичимликларни мунтазам истеъмол қилиш, газли ичимликлар ва шакарли шарбатлар ичганларда 14 фоизга, сунъий ширинлаштирувчи қўшилган ичимликларни танлаганларда эса 23 фоизга депрессия хавфини оширган. Янги мева ва сабзавот шарбатлари ёки қаҳва ичганларда эса аксинча, хавф мос равишда 19 ва 12 фоизга пастроқ бўлган.