Картошка-фри диабет хавфини 27 фоизга оширади

Картошка-фри диабет хавфини 27 фоизга оширади

Гарвард университети тадқиқотчилари картошкани пишириш усули ва 2-тоифа диабет ривожланиш хавфи ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик борлигини аниқладилар. Улар 37 йил давом этган тадқиқот натижаларини жамладилар.

Тадқиқот давомида 2-тоифа диабетнинг 22 299 та ҳолати қайд этилган. Уларнинг деярли барчаси фаст-фудлар ва картошка-фрини севувчилардир.

Ҳафтада беш ёки ундан ортиқ марта картошка-фри истеъмол қилиш диабет ривожланиш хавфини ўртача 27 фоизга оширади.

Картошканинг ўзи зарарли эмас, лекин юқори ҳароратда уларда хавфли акриламид ҳосил бўлади ва ёғда қовуриш картошкани зарарли транс ёғлари билан тўйдиради.